Get Mystery Box with random crypto!

Педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн репетициялар бошланди | 🎓G'allaorol tuman XTB

Педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн репетициялар бошланди!

Бугун, 4 октябрь куни соат 18:30 дан бошлаб педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн-репетициялар бошланди.

Жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилаётган аттестацияда иштирок этиш истагида бўлган педагоглар Таълим инспекцияси телеграм боти(@uztdibot)га малака тест синовларидаги тест саволларидан намуналари берган ҳолда онлайн репетициялар ташкил қилишни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни http://pedkadr.tdi.uz/ электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

4 октябрь куни соат 18:30 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

Математика
Информатика
География

Онлайн репетицияларга http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

Бошқа фанлар бўйича онлайн репетициялар ўтказиш муддатлари ҳақида Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали хабар берилади.

https://t.me/uzbmaktabuz