2022-05-12 16:47:29
Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга рухсат берилди“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Унга кўра:
Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади;
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади;
Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри юритилади;
Тирик донорни трансплантацияга мажбурлаш тақиқланади;
Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас;
Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
@Gallaorolliklaruz
812 views13:47