Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши ҳикоя қилади: Аёлим хотин-қизлар таълим оладиган инст | G‘ALLAOROL RASMIY

Бир киши ҳикоя қилади:
Аёлим хотин-қизлар таълим оладиган институтда муаллима бўлиб ишлар эди. Мен ҳар куни уни ишга элтиб қўяр эдим. Аёлим мошинамдан тушиши учун доимо унга эшикни ўзим тушиб, очиб берар эдим. Менинг бу ишим институтда шов-шувга айланиб кетибди. Аёлимнинг ҳамкасабалари унга "Қаранг, қандай мулозаматли, романтик эрингиз бор, қанийди бизда ҳам шу каби умр йўлдош бўлса", дейишар экан. Ҳаттоки буни кўрган талаба қизлар ҳам аёлимдан ҳайратларини яшира олишмас экан.
Аммо, ҳеч бирлари билишмас эдики, мошинамнинг орқа эшиги дастаги бузуқ, ҳаттоки шишаси ҳам тушмас, ичкаридан очиб бўлмас эди. Ичкаридаги одамни тушириш учун фақатгина ташқаридан очиш талаб қилинар эди.
Аммо муҳими, ҳозирда ўша институтда ишлайдиган ва ўқийдиган уч нафар мударриса ва талабанинг хўжайиниман. Бу эшик бузуқ бўлсада, мен учун ризқ эшиги бўлди.

Акалар, мошинангиз эски, эшиги яхши ишламайдиган бўлса хам тушкунликка тушманг, ҳар ишда бир хайр бор)

@QalbDaftari_uz