Get Mystery Box with random crypto!

​Телеграмда яна янгиланиш! Бу сафар ҳам телеграм дастури ажой | G'allaorol - LIVE

Телеграмда яна янгиланиш!

Бу сафар ҳам телеграм дастури ажойиб янгиликлар билан ҳаммамизни хурсанд қилади. Видеоқўнғироқлар ҳозирча қўшилиб улгурмабди, лекин шунда ҳам қолганлари сизга ёқиши аниқ.

Энг катта янгиликлардан бири бу профил аватарига расм ўрнига видео ёки гиф қўя олишингиз мумкин энди!

Шунингдек, кимдир сизга расм юборган бўлса, одатда ёзишмалар рўйҳатида эможиси чиқиб туради. Энди шу эможи ўрнига юборилган расмнинг кичрайтирилган варианти чиқиб туради.

Эндиликда, статистика нафақат каналларда, балки 500тадан кўп аъзога эга гуруҳларга ҳам киритилди. Шунингдек, қанча кўп хабар юбориши ва хабарларининг ўртача узунлигидан келиб чиқиб, "Топ-фойдаланувчилар" рўйҳати ҳам пайдо бўлади.

Андроид телефондагилар учун энди видеони ўлчамини қирқиш, айлантириш функциялари ҳам қўшилди. Энди исталган видеони квадрат ўлчамга келтириш, ёки бошқа канални муҳри туширилган қисмини қирқиб олиб ташлашингиз мумкин!)

Телеграм Десктоп компютер фойдаланувчилари учун ҳам бир нечта аккаунт қўшиш функцияси киритилибди!

Шунингдек, файл юбориш лимити 1,5ГБдан 2ГБга оширилибди.

Ҳозирча янгиликлар мана шулардан иборат эди.

@Gallaorol_live