Get Mystery Box with random crypto!

​​#Қалб_касаллиги МАҒРУРЛИК Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳуд | OXIRATGA ZAHIRA ✔

​​#Қалб_касаллиги


МАҒРУРЛИК

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кибр билан кийимини тўпигидан паст қилиб юрган кишига қиёмат куни Аллоҳ та'ала қарамайди”.

(Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Қалб ўзининг мусулмон табиати билан ҳидоятни қабул қилувчи, унга қўйилган шаҳват ва ҳавои нафсдан юз ўгирувчидир. Қалбда фаришталар ва шайтон аскарлари ўртасида жанг бўлади. Кейин ғолиб тараф қалбни ўзига ватан қилиб олади, бошқаси эса унга ўғирликча ҳужум қилиб туради.

Эй Аллоҳнинг бандалари, огоҳ бўлинг, кўп қалбларни шайтонлар забт этиб, эгаллаб олган. Натижада қалблар дунёни афзал билиб, охиратни ташлашга чақирадиган васвасалар билан тўлган. Шайтон қалбни эгаллаб олишининг асосий сабаби шаҳват ва ҳавои нафсга эргашишдир. Энди бу қалбларни ҳидоятга очиб бўлмайди. Қалбни обод қилиш эса Аллоҳ таолонинг зикри биландир.

Жобир ибн Убайда ал-Адавий деди: “Мен Ало ибн Зиёдга қалбимда васваса борлигидан шикоят қилган эдим. У шундай деди: Бу мисоли ўғрилар кирган уйга ўхшайди. Агар унда бирон нарса бўлса, иложини қилиб ўша нарсани олиб кетади, илашадиган нарса бўлмаса, ноумид бўлиб қайтади”. Яъни ҳавои нафсдан холи қалбга шайтон еиролмайди, шунинг учун Аллоҳ таоло деди:

“Менинг (иймон-эътиқодли) бандаларим устига сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик бўлмас”. Исро: 65

«أمراض القلوب وانلفاق» ، اعدل جنم ادلين.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
@Muvahhiddalar

@GALABA_YAQIIN