Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ Дунё шундай бўлса-да бир кам,  Яшагаймиз мў | Goʻzal Xonim portfoliosi 👩‍💻

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ

Дунё шундай бўлса-да бир кам, 
Яшагаймиз мўжиза кутиб. 
Азиз опа-сингиллар ҳечам, 
Ўзингизни қўйманг унутиб.

Рўзғор дея жони ҳалаксиз, 
Мингта ўйдан безовта юрак. 
Сиз ҳаммага суянч, тиргаксиз, 
Ўзингизга ўзингиз керак!

Юмушлардан тин олмай бир зум, 
Толиқдингиз, ғамларни ташланг. 
Ҳеч бўлмаса ҳафтада бир кун, 
Аёл бўлиб, ўзни деб яшанг!

Бетоб бўлиб қолсангиз ногоҳ, 
Керакмассиз, ҳеч кимга билинг. 
Шу ҳолатдан бўлсангиз огоҳ, 
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Эрим, бола-чақам деб яшаб, 
Гоҳ бахтлисиз, гоҳи ғурбатда. 
Ҳар замонда аёлга ўхшаб, 
Ўзингизни севинг албатта!

Аёл бахти рўзғор, оила, 
Буни инкор этмаймиз зинхор. 
Имкон излаб, топиб жойини, 
Ўзингизга беринг эътибор!

Болангизга кераксиз соғлом,
Ёрингизга гўзал ва хуш сўз. 
Сиз бор ҳаёт бўлар бардавом,
Ўзингизни асранг, қоракўз!

Шеърим балки чўзилди ҳиёл,
Яшанг бахтга шукрона айта.
Ўзингизни авайланг аёл!
Бу дунёга келмайсиз қайта.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

8-март байрамингиз муборак бўлсин !