Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти делегациясининг Японияга ташрифи давомида қато | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти делегациясининг Японияга ташрифи давомида қатор инвестицион лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг 2-4 июнь кунлари Японияга ташрифи давомида қатор инвестицион лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилаётган “Япон саноат технопарки”да лойиҳаларини жойлаштириш бўйича ўнлаб компаниялар амалий босқичга ўтишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Токиода Фарғона вилояти ва Япония ишбилармон доиралари иштирокида бўлиб ўтган самарали инвестицион форумдан ташқари, қатор компаниялар раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ҳам ўтказилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383146

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter