Get Mystery Box with random crypto!

Токиода Япония-Фарғона инвестицион форуми бўлиб ўтди Бугун Яп | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Токиода Япония-Фарғона инвестицион форуми бўлиб ўтди

Бугун Япония пойтахти Токиода Фарғона вилояти ва Япония ишбилармон доиралари иштирокида инвестицион форум бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят расмийлари ҳамда 20 нафарга яқин вилоятимиз тадбиркорларидан иборат делегациянинг бугун бошланган Японияга амалий ташрифи дастури доирасида Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Форумда, Japan DX, SBI Investment, Mitsui каби 30 га яқин турли соҳаларда фаолият олиб борувчи йирик япон компаниялари раҳбарлари, Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) ҳамда Япониянинг МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳамкорлиги ассоциацияси (ROTOBO) раҳбарияти иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонадан онлайн тарзда кириш сўзи билан иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383145

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter