Get Mystery Box with random crypto!

“Буюк элга энди даҳолар керак” – Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбеки | Фарғона вилояти ҳокимлиги

“Буюк элга энди даҳолар керак” – Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг хотирасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Марғилон шаҳрида Адабиёт кунлари доирасида Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг хотира кечаси ҳамда унинг номи билан аталадиган ижод мактабининг 5 йиллигига бағишланган “Буюк элга энди даҳолар керак” деб номланган анжуман бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиздан келган ижодкорлар, шоирнинг оила-аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Эркин Воҳидов халқимизнинг севимли шоири сифатида қалбларда мангу яшамоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида адиб ижодий меросини ўрганиш ва уни ёшларга етказиш йўлида қатор ишлар амалга оширилди. Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи ташкил этилиб, Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди ва меъмориал музейи бунёд этилди. Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилди. Эркин Воҳидов мемориал музейи 2018 йил 12 июнда очилган бўлиб, бугунги кунда мингга яқин экспонатлар сақланмоқда.

Меҳмонлар дастлаб ижодкорлар боғидаги ҳайкал пойига гуллар қўйди. Шундан сўнг асосий тадбирлар ижод мактабида давом этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботир Эргашев ва бошқалар Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг бой мероси халқимизнинг улкан маънавий хазинаси эканлигини таъкидлашди. Севимли шоирнинг шеърлари янгради, ҳаёти ва ижодий фаолияти эътироф этилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter