Get Mystery Box with random crypto!

Ички йўлларни таъмирлаш бўйича “Менинг йўлим” лойиҳасига старт | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ички йўлларни таъмирлаш бўйича “Менинг йўлим” лойиҳасига старт берилди

“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг 2023 йилги мавсумига 17 апрелдан старт берилди.

Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун республика бўйича 312 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter