Get Mystery Box with random crypto!

Грант танлови эълон қилинади Халқ депутатлари Фарғона вилояти | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Грант танлови эълон қилинади

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини таъминлашда "Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш" мавзусида қуйидаги йўналишларда давлат грантини ажратиш учун 1-танловни эълон қилади:

1. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича тезкор чораларни қабул қилиш.

2. Радикализм, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши соғлом иммунитетни шакллантириш, ушбу мақсадда анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш.

3. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш, уларни давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этишларида услубий ёрдамларни кўрсатиш.

4. Жисмоний ривожланишда турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволаниш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган имконияти чекланган болаларга ижтимоий кафолатларни таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим ва тарбия (шу жумладан, инклюзив) таълим олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йил 10 апрель кунидан 10 май кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 002-75-00, 91 665-08-98

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда танловнинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш
https://fergana.uz/site/view/news/11383043

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter