Get Mystery Box with random crypto!

'Нефтчи' 'Андижон' устидан ишончли ғалаба қозониб, 13 очко бил | Фарғона вилояти ҳокимлиги

"Нефтчи" "Андижон" устидан ишончли ғалаба қозониб, 13 очко билан Суперлига пешқадамлигини давом эттирмоқда

Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Андижон" – "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз футболчилари 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозондилар.

Диёр Туропов (9-дақ.) ҳамда Нурилло Тўхтасинов (22-дақ.) томонидан киритилган голлар "Нефтчи" жамоасига навбатдаги 3 очкони келтирди.

Беш турдан кейин тўрт ғалаба бир дуранг билан очколари сонини 13 тага етказиб олган "Нефтчи" Суперлига пешқадамлигини давом эттирмоқда.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter