Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Экошаҳарда қурилиш ишларининг бориши билан таниш | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Экошаҳарда қурилиш ишларининг бориши билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Айни кунда Экошаҳарда 73 та кўп қаватли уйлар, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та мактаб, битта шифохона, 4000 ўринли амфитеатр қурилиши давом этмоқда. Вилоят раҳбари масъуллар ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини бирма бир жойида муҳокама қилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383036

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter