Get Mystery Box with random crypto!

Қонни суюлтириш организм учун фойдалими? Шифокор-валеолог Бах | 🤝Bo‘lajak doktorlar🤝

Қонни суюлтириш организм учун фойдалими?

Шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева:

Ҳозирги кунда коронавирус касаллигида қон қуюқлашиши ҳолатлари кузатилмоқда. Беморлар қонни суюлтирадиган турли хил препаратлар қабул қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Аслида, қон қуюқлашганда, уни суюлтиришга эмас, қонни нормал функционал ҳолатига қайтариш керак.

Қон суюқлашиб кетса, унинг ивувчанлиги пасаяди, натижада травма бўлганда, кўп қон йўқотилиши мумкин.

Қон қуюқлашиши инфаркт, инсультга олиб келса, суюқлашиши эса жароҳатларда қоннинг тўхтамай оқишига олиб келади.

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.

@FutureDoctors_Uzb