Get Mystery Box with random crypto!

Суперлига 8-тури воқеликларга бой ўтди: сўнгги дақиқаларда ури | Futgolium

Суперлига 8-тури воқеликларга бой ўтди: сўнгги дақиқаларда урилган голлар, карточкалар, баҳсли вазиятлар, 10 дақиқалаб кўрилган ВАР ва бошқалар…

Бабаян “бошлиқ” бўлган “Навбаҳор” Самарқанддан уч очко билан қайтди. “АГМК” “Қизилқум” биринчиликдан қулатиб, наманганликларга қарашиб юборди. Амалдаги чемпион “Пахтакор” эса аутсайдерлардан бири бўлмиш “Сурхон” билан ўйинда ғалабани қўлдан бой берди. “Насаф” меҳмонда “Сўғдиёна”ни амаллаб енгди.

Бу турдан сўнг, айрим жамоаларда жиддий ўзгаришлар рўй бериши мумкин (“Бунёдкор" бошлаб берди). Истеъфолар мавсумига киряпмиз, дўстлар!

Ким аввалроқ “чопилади”?

Войнески (“Пахтакор”) —
Мўминжонов (“Нефтчи”) —
Роган ("Динамо”) —

Каналга уланиш @Futgolium