Get Mystery Box with random crypto!

​“Милан”да қариялар тандеми, “ПСЖ”нинг ожиз миллионлари, омадс | Futgolium

“Милан”да қариялар тандеми, “ПСЖ”нинг ожиз миллионлари, омадсизлар рокировкаси ва “Сити”га рақобатчи топилгани ҳақида

Куннинг яна муҳим хабарларини битта постга жамлашга аҳд қилдик. Ёқса, улашиш текин, азиз мухлис

Оливье Жиру расман “Милан” аъзосига айланди. У янги клуби сафида 9 рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди. “Милан” мухлисларини яна бир “қария” футболчи трансфери билан табриклаймиз. Энди “россонерилар” ҳужум чизиғида 34 ёшли Жиру ва 39 ёшли Златан (у октябрда 40 га киради) биргаликда ҳаракат қилиши мумкин. Омадларини берсин!

“ПСЖ”нинг миллионлар ҳам коронавирус олдида ожиз.
Париж клубининг кўпмиллионли хариди Ашраф Ҳакими коронавирусга йўлиқди. 22 ёшли футболчи айни чоғда изоляцияга олинган. У “ПСЖ”нинг “Шамбли”га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади ва дебютини кутишга мажбур бўлади. Нима ҳам деймиз, ўзингизни бу боладан эҳтиёт қилинг, ниқоб тақинг ва эмланинг деб қоламиз!

Сотиб олиш эмас, сотиш ҳақида ҳам ўйлаб турадиган “Ман Сити”.
Кеча “Сити”нинг Ҳарри Кейн ва Жек Грилиш трансфери учун 200 миллион фунт сарфлашга тайёрлиги ҳақида ёзгандик. Маълум бўлишича, “шаҳарликлар” асосий таркибнинг 1-2 нафар футболчиси ва шунингдек, Янхел Эррера, Иван Илич, Морган Рожерс, Патрик Робертс каби футболчиларини сотиб 50 млн фунт атрофида маблағ жамғаришни ният қилган. Албатта, сотиб олиш учун баъзида бой бўлсанг ҳам сотиб туриш керак. Ахир ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди деб бежиз айтишмаган.

Омадсизлар рокировкаси
. “Ювентус” ўтган йили “Барселона”га “бадарға қилинган” Миралем Пянични ортга қайтариш ниятида экан. Туринликлар ўтган йили унинг ўрнига келган Артур 3 ойга сафдан чиққани учун шу қарорга келган. “Кекса синьора”да Пянич трансфери учун пул йўқ, аммо улар футболчи алмаштириш таклифини илгари суради. Пянич ўрнига Туринда ўз ўрнини топа олмаган Аарон Рэмзи таклиф этилади. “Барселона” бу трансферга нима дейиши эса олий ҳакам — вақтга боғлиқ.

Ҳаммаси келишилган.
“Манчестер Юнайтед” ва “Реал” Рафа Варан трансфери юзасидан келишувга эришди. Унга кўра Мадрид клуби ушбу келишувдан 58 миллион еврога эга бўлади. 28 ёшли Варан Манчестер клубида йилига 12 млн евро маош олади ва 5 йиллик шартномага имзо чекади. Таъкидлашларича, “Реал” 10 йилдан бери Мадридда бўлган Варанга йилига 7 миллион евролик маош ва 4 йиллик янги битим таклиф қилган. Бироқ Рафа бунга рози бўлмаган. Хуллас, ўша гап нима бўлса ҳам бахтли бўлинглар, қўша қаринглар!

Кутилмаган харидор.
Ҳарри Кейн учун курашга “Челси” ҳам қўшилди. “Ман Сити” асосий даъвогар сифатида қаралаётган футболчи учун энди яна бир жиддий харидор бор. “Тоттенҳем” президенти Дениел Левига “Челси” варианти кўпроқ ёқаётгани ҳақида ёзишмоқда. “Аристократлар” Кейн трансферига пулдан ташқари Темми Абраҳамни ҳам қўшмоқчи эканлиги Левига хуш ёққан. Кўрамиз, кузатамиз, бу сериал нима билан тугар экан!?

Ҳозирча шулар, биз фақирларни кузатиб бораётганлингиздан мамнунмиз!

Каналга уланиш https://t.me/joinchat/csS83QbVtskzNDE6