Get Mystery Box with random crypto!

​“ПСЖ”га ҳам йўқ дейдиганлар ҳозир ҳам бор “Милан” Жижи Донн | Futgolium

“ПСЖ”га ҳам йўқ дейдиганлар ҳозир ҳам бор

“Милан” Жижи Доннарумманинг “ПСЖ”га текинга ўтишига йўл қўйиб берди. Ҳатто “Реал” ҳам ўз афсонаси Серхио Рамоснинг Парижга текинга йўл олишига тўсқинлик қилмади. Ашраф Ҳакими учун эса “ПСЖ” яхшигина пул тўлади.

Аммо “ПСЖ”нинг ҳам ҳар бир истаги амалга ошавермас экан. Парижликлар “Милан”га яна бир трансфер юзасидан таклиф билан чиқди ва рад жавобини олди. Гап Тео Эрнандес ҳақида кетмоқда.

Tuttosport хабарига кўра “ПСЖ” Тео учун “россонерилар”га 34 млн фунт таклиф қилган. Бироқ миланликлар асосий ўйинчиларидан бири бўлган Эрнандесни сотмаслик борасида қарори қатъий эканлигини билдирган.

23 ёшли Тео А Сериядаги икки мавсуми давомида 66 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол уришга эришди. Ҳимоячи учун ёмон натижа эмас, тўғрими!?

Ҳа, пули ҳаддан ортиқ кўп бўлса-да “ПСЖ”га ҳозир ҳам “йўқ” дея оладиганлар чиқиб турибди.

Каналга уланиш https://t.me/joinchat/csS83QbVtskzNDE6