Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон U20 терма жамоасининг рақиби аниқланди. 1/8 босқичи | FUTBOL TV (Rasmiy kanali)

Ўзбекистон U20 терма жамоасининг рақиби аниқланди. 1/8 босқичида С гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Исроил билан ўйнаймиз. Учрашув сешанба 30 май (31 га ўтар кечаси) тунги соат 02:00 да ўтказилади. Энди ёшларимиз Мендоза шаҳридаги Малвинас Аргентинас стадионини синовдан ўтказишади. Исроил бу стадионда кеча гуруҳдаги охирги учрашувни Японияга қарши ўтказиб ғалаба қозонди. Биз учун яхши тарафи тайёргарликка рақибимиздан 1 кун кўпроқ вақтимиз бўлди. Битта минус - сардор Раҳмоналиевнинг ўрнини ёпиш кераклиги. Равшан Хайдаровда вариант бўлиши аниқ. Чунки Умаралини Рубин клуби ҳамма йиғинга ҳам қўйиб юбормасди ва бир қанча кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинларни жамоа Раҳмоналиевсиз ўтказган. Насиб қилса, кейинги баҳсга қайтади)

t.me/Davron_Fayziev