Get Mystery Box with random crypto!

​​100 кун ёки лойиҳа бизнинг ҳисобимиздан. Tesla энергетик ма | Fshdream

​​100 кун ёки лойиҳа бизнинг ҳисобимиздан.

Tesla энергетик маҳсулотлар бўйича вице-президенти Линдон Райв ўз Твиттерида шундай деб ёзади:

Биз шундай катта миқдордаги қуёш батареясида ишлайдиган энергетика таъминот маркази қура оламизки, у бутун Жанубий Австралияни энергия билан таъминлай олади ва бунга бор-йўғи 100 кун кетади.

Шунда австралиялик бир катта тадбиркор твитга шундай жавоб ёзади:

“Линдон ва Илон, сиз қанчалик жиддий гапирмоқдасиз? Агар мен сиёсатчилар билан гаплашсам ва лойиҳа учун маблағ топа олсам 100МВт билан ишлайдиган энергомарказни 100 кун ичида қура оласизми?”

Орадан 18 соат ўтиб Илон Маскнинг ўзи твит қолдирди:

“Tesla тизимни 100 кун ичида ўрнатади ва ишга туширади, агар қила олмаса, лойиҳа бизнинг ҳисобимизга қурилади. Сиз учун бу жиддийликни исботлаш учун етарлими?

Орадан икки кун ўтиб шартнома имзоланади, орадан 98 кун ўтиб тизим бутунлай ишга тушади. Илон Маск гаровда ютиб чиқди. Натижада Жанубий Австралияда электр нархини 24 бараварга арзонлаштирди.
Ҳозирда 750 000 оила айнан шу тизим орқали электр билан таъминланмоқда.
1 кВт соат нархи эса 0.0029$, яъни 30 сўмни ташкил қилмоқда.

Учта твит 750 000 оила муаммосини ҳал қилди.

Бизда ҳам катталардан у-бу ким Илонга твит ёзворинглар, аҳоли йиғиб беради пулини.

@thinkingmindsuz