Get Mystery Box with random crypto!

O‘lik dunyo

Telegram kanalining logotibi frans_kafka — O‘lik dunyo O
Telegram kanalining logotibi frans_kafka — O‘lik dunyo
Kanal manzili: @frans_kafka
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 79

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-03-05 09:28:34 Butun yakshanba kuni, yomon ahvolda, men bir joyda, asosan odamlar orasida aylanib yurdim, umuman uxlamadim, kutilmaganda tashrif buyurishga keldim va kutilmaganda ketdim, bu men bilan ko'p oylardan beri sodir bo'lmadi. Shunchaki, men juda uzoq vaqt yozmaganman va o'zimni yozishdan uzilgandek his qilyapman, ya'ni umuman ahamiyatsizlik. Va juda yashirincha, albatta, men hozir Berlinda, eng ishonchli himoyam - Sen bilan bo'lishim kerak, degan o'y meni ezadi va buning o'rniga men Pragaga yopishib oldim, go'yo oxirgi tayanchimni yo'qotishdan qo'rqaman ...

Felisiyadan maktublar, 23.12.1912
36 views06:28
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:28:58 Men sukunatga sho‘ng‘ishni va undan chiqmaslikni istardim..
51 views15:28
Ochish/sharhlash
2023-02-07 21:11:07 У хонасига кириши билан эшикни шошилиб ёпишди, тамбалашди, кейин эса қулфлаб ҳам қўйишди. Грегор орқасида кутилмаган бу шовқиндан шу қадар қўрқиб кетдики, панжалари қийшайиб қолди. Синглиси шундай шошилаётганди. У шай ҳолда турган эди, кейин олдинга тезлик билан отилди - Грегор унинг қандай яқинлашганини ҳам эшитмади - ва ота-онасига: "Ниҳоят-а!" деб қичқириб, қулфдаги калитни буради.

"Энди нима бўлади?" деди ўзига Грегор қоронғиликда пайпасланар экан. Тез орада у умуман қимирламай олмаслигини сезди. У бунга ажабланмади, аксинча, шу пайтгача бу қадар ингичка оёқчаларида қандай қилиб ҳаракат қилганига ҳайрон қолди. Бошқа нарсалардан у хотиржам эди. Тўғри, у бутун танасида оғриқ сезарди, лекин бу санчиқ бўшашаётгандек ва ниҳоят умуман йўқолаётгандек туюларди. Орқасида чириб кетган олма ва унинг атрофидаги, чанг билан қопланишига улгурган ярасини эса деярли ҳис қилмасди. Ўз оиласи ҳақида меҳрибонлик ва муҳаббат билан ўйларди. У, шунингдек, ҳатто синглиси айтганидан ҳам қатъийроқ равишда бу ердан ғойиб бўлиши керак деб ҳисобларди. Минорадаги соатлар учга бонг ургунга қадар у ана шундай беғубор ва сокин ўйлар оғушида бўлди. Дераза ортида ҳамма нарса ёришганида у ҳали ҳаёт эди. Кейин боши унинг иродасига бўйсунмасдан жуда пастга осилиб тушди ва у сўнгги марта беҳол нафас олди.
48 views18:11
Ochish/sharhlash
2023-01-26 17:26:14 105 betdan boshlangan
68 views14:26
Ochish/sharhlash
2023-01-25 18:01:30 Агар фикрларига халал бермасалар, у бошқа мавзуларга ўтиб кетар ва нутқи ниҳоятда саёзлашиб борарди. Орзуга берилган, хаёлга тўла нигоҳларни сезса, барига қўл силтаб, жим қоларди.

Ўнинчи ўғлим тилёғлама. Унинг бу нуқсонини юзига солмоқчи эмасман, таъкидлаб ўтмоқчи ҳaм эмасман. Болам тантаналарда ҳар доимгидек узун белбурма костюм кияди, эски, аммо доимо тозаланган қора шляпаси, лоқайд чеҳраси, узун, ингичка ияги, шишган қовоқлари, лаблари устига доим турувчи иккита бармоғини кўрган одам нима дейишини билмай қолади. Унинг сўзини эшитганлар, зўрма-зўраки изоҳига қулоқ тутганлар ўзини ниҳоятда ақлли, деб ҳисоблаган бу чеҳралар лоқайд-лик остида зоҳир мунофиқлик яшириниб ётганини англаб етадилар.

Ўн биринчи ўғлим ака-укалари ўртасида энг нимжони, лекин унинг бу жиҳати шубҳали кўринади. Баъзан ожизлик ниқоби ечилгандай ва у ҳаддан ортиқ даражада кучли туюлади. Аслида боламнинг заифлиги — жамиятимизнинг заифлигидир. Масалан, парвозга тайёргарлик кўриш вақтида руҳнинг бир қадар заифлашганига ўхшайди. Шу тахлит жиҳатларни ўғлимнинг табиатида кўриш мумкин. Оталарга эса ўғлининг бундай ожизлиги хуш ёқмайди. Чунки жигаргўшамнинг нуқсони оиламиз шаънига доғ туширади назаримда. Унинг нигоҳи баъзан менга унсиз сўзлайди: «Сизни ўзим билан олиб кетаман, ота». Мен эса ўйлаб қолaман: «Қанийди, ишончимни оқлаши мумкин бўлганларнинг сўнггиси бўл-санг!» Унинг нигоҳи эса гуё фикрларимни тасдиқлайди: «Ишонинг мен чиндан сўнггиси бўламан».

Булар каминанинг ўн бир нафар ўғли ҳақидаги ҳикоя эди.

Немис тилидан Шаҳноза ҚУВОНОВА таржимаси
Манба: «Китоб дунёси» газетаси сайти
88 views15:01
Ochish/sharhlash
2023-01-25 18:01:30 Менинг ўн бир нафар ўғлим бор.

Тўнғичим бир қарашда умуман кўзга ташланмайди, лекин жиддий ва ақлли йигит. Унинг босиқлигини жуда қадрлайман.

Иккинчи ўғлим чиройли, хушбичим, қиличбозликни суяди. Фикрлаш доираси кенг. У кузатувчан, уйда бўлган кезларида ўзи туғилиб ўсган гўша табиат билан бир тану бир жон бўлиб кетади. Табиат қўйнида сайр унга мислсиз завқ бағишлайди. Боламнинг фавқулодда истеъдоди ҳар қандай киши томонидан тан олинади, ҳатто чўмилаётганида ҳам унга тақлид қилишни ёқтиришади. Сакраш кўпригининг охиригача жасорат ва кайфият улашади, лекин тўсатдан ўтириб олади ва қўлини гуноҳкорона чўзади. Шунга қарамай ўғлимга нисбатан муносабатим ҳеч қачон ўзгармайди. Унинг шундай йигит бўлгани мени бахтиёр қилади. Ўғлимнинг чап кўзи ўнгига қараганда кичик ва кўп пириллайди. Гарчи боламни ҳеч ким айбламаса-да, камчилигини сездирмаслик мақсадида чеҳрасини мардоновор тутади. Буни мен учун қилади, албатта. Аммо менга азоб берадиган нарса фарзандимнинг кўзга ташланадиган нуқсони эмас, балки қонида адашиб юрадиган бешафқатлик. Ушбу туйғу суюкли ўғлимнинг феъл-атворига нуқс ташлайди. Аслида бу айб қонимизда оқади.

Учинчи ўғлим ҳам келишган, лекин қиёфаси менга ёқмайди. Хаёлчан кўзлар, баланд кўтарилган бош, тик қомат, юк кўтаришни хоҳламаган ниҳоятда нозик қўл ва узун оёқлар санъаткорларни эслатади. Товуши чиройли бўлмаса-да, йўқни бордек кўрсатишга уриниш, суҳбатдошини диққат билан тинглаб, сўнгра енгил хўрсиниб қўйиш, барча соҳада ўзини ўрнак қилиб кўрсатишга бўлган уринишга ўхшайди… Оиламизга эса ётлик туйғусини ҳис қилишини сезиб тураман.

Тўртинчи ўғлим жуда дилкаш. У одамни бир қарашда тушунади, мавжуд нарсалар устида тажриба ўтказишни хуш кўради. Ҳамма тан олганлиги учун фарзандим эркину беғам туюлади. Ҳикматли сўзларни тез-тез такрорлаб юришни хуш кўради. Бир текис учаётган қалдирғочлар орасидан энг заифи улардан ажралиб беҳол самодан пастга шўнғигандек, хилватдаги сарғайган чанг-тўзон сингари ҳеч нарсаси йўқ дардманд эди у. Шундай хаёллар бу боланинг мулоҳазасини бузиб турарди.

Бешинчи ўғлим — ёқимтой бола. У бир сўзли. Ваъда бердими, албатта, устидан чиқарди. Лекин болам қалбан ёлғиз, шунга қарамай обрўси баланд. Бу ўғлим ҳамма билан осон дўстлашади. Аммо уни менга нисбатан кўпроқ мақташса, ўзимни ёмон ҳис қиламан.

Олтинчи ўғлим ўта маъюс. У ҳаётдан доим нолийверади, инжиғу эзма. Шунинг учун ҳам доимо тан-ҳо. Гўё тубсиз қайғуга чўккандек… Бекорчи сафсатаси орқали ғолибликка эришган. Ҳар ҳолда мен унинг ўзини унутиш даражасидаги жонбозлигига эътироз билдираман. Ҳаво очиқ кунлари жигаргўшам орзусидаги хаёллари билан курашади. Ниҳоятда соғлом бўлишига қарамай гоҳо қоронғиликда каловланиб қолади, аммо у ҳеч кимнинг ёрдамига таянмайди, йиқилмайди ҳам.

Еттинчи ўғлим бошқа фарзандларимга нисбатан менга яқин туюлади. У дунёни, дунё уни тушунмайди. Айниқса, ҳазилларини. Мен унга ортиқча баҳо беролмайман. Агар дунёда янглишишлар ва хатолар бўлмаганда, янаям мукаммал бўларди. Шу маънода ўғлимнинг оиладаги ўрнини инкор қилолмасдим. У келажак чархпалагини ҳаракатга келтиролмасди, лекин ўз режасининг амалга ошишига қаттиқ ишонарди. Мен ўғлимнинг болалари ўзига ўхшашини жуда хоҳлардим. У доимо ёлғиз юрар, қизларга хушомад қилмас, шунга қарамай ҳеч қачон тушкун кайфиятда бўлмасди.

Саккизинчи ўғлим ҳали болалиги билан хайрлашиб улгурмаганди. У мендан қанча ўзини тортса, мен шунча муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилардим. Вақт эса олий ҳакам. Авваллари шу ўғлим ҳақида ўйлаганимда, мени енгилгина титроқ босарди. У ҳамон ўз йўлидан кетар, ҳамма билан алоқани узарди. Боши катта, жуссаси кичик, келишган — фақат оёқлари заиф эди, лекин қисқа вақт ичида тузалганди. У қаерда ҳурматга сазоворлигини биларди. Фарзандларим ичида фақат угина соқол қўйди. Бироқ пакана бўйли йигитга бу унчалик ярашмаган эди.

Тўққизинчи ўғлим эса жуда замонавий ва ниҳоятда ёқимли нигоҳи сабаб бир кўришда аёллар севиб қоладиганлар тоифасига мансуб эди. Бу жиҳатлар уни қизиқтирмасди. Болам эски диван устида шипдаги нақшга тикилиб ётар, вақтни беҳудага совурар, кўзларини юмиб, унга дам берарди. Кичик даврада шошилиб сўзларди.
79 views15:01
Ochish/sharhlash
2023-01-25 07:01:07
Kechga kichik hikoya tashlayman
87 views04:01
Ochish/sharhlash
2023-01-21 19:51:21 ... men butun vaqtimni, butun faqtimdan ko‘prog‘ini, yer yuzidagi barcha vaqtlarimni sizga bag‘ishlashni istayman

Kafka
138 views16:51
Ochish/sharhlash
2023-01-21 19:49:11
159 views16:49
Ochish/sharhlash
2023-01-20 19:20:29 Har doim yozish va o'ylash zarurati meni doimo bezovta qiladi va keraksiz azoblaydi.

Maks Brodga xatlar, 1921 yil iyul
146 views16:20
Ochish/sharhlash