Get Mystery Box with random crypto!

НАФЛ ТАВОФ ҚИЛСАК БЎЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Буг | FOZIL QORI

НАФЛ ТАВОФ ҚИЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бугунги кунда Каъбани тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб бўлган тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун бу ибодатларни ташкиллаштирувчилар шу чорани кўришган бўлсалар бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбани ёнида тавоф қилишни имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учунчи қаватларида кучингиз етганча тавоф қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.