Дориларни музлатгичда сақлаш мумкинми?
Қайси дори-воситаларининг йўриқномасида «...
қуруқ ва салқин жойда сақланг», деб ёзилган бўлса, уларни
музлатгичда сақлаган маъқул. Бундай дори-воситаларига деярли барча турдаги кўз томчи дорилари, қулоқ учун ишлатиладиган дориларнинг баъзилари, шамчалар, мазлар ва инсулин киради.
Дориларни музлаткич эшигида ёки пастки токчасида сақлаш керак. Энг яхши ҳарорат 2-8 даражани ташкил этиши керак.
Дориларни музлатгичга қўйишдан олдин уларни полиэтилен пакетларга ўрашни унутманг.
Яқинларингизга ҳам улашинг! @FoydaliTibbiyot
- Соғлом Ҳаёт йўлида сиз учун энг сара маслаҳатлар!