Get Mystery Box with random crypto!

ДАНГАСАЛИК Баъзида жуда ҳам чарчаган пайтимизда, «Бироз дам | Foydali.Uz

ДАНГАСАЛИК

Баъзида жуда ҳам чарчаган пайтимизда, «Бироз дам олай», дейдиган замонларимиз бўлади. Аммо диққат қилсангиз ҳеч қачон тугамайди бу дам олиш хоҳиши. Ишларимизнинг орасида ўн дақиқа дам олишга ниятлансак, ўн дақиқа бўлади олтмиш дақиқа. Бир ишни бугун бошлашимиз керак бўлса, у ишни бошлашимиз уч кунни топади. Кунни яна ҳам вақтлироқ бошлаш, кўп ухламаслик истайсиз, аммо эртаси куни яна бир хил нарсаларни яшайсиз.

Муаммо нимада?
Муаммо қаерда?
Ҳеч ўйладикми?

Балки «Эртага қиламан», деб кечиктиришимиздадир муаммо. Балки, бу дунёни ҳеч тугамайдиган, охири келмайдиган, абадий юрт деб билишимиздандир бунча ҳаракатсизлигимиз. Балки унутгандирмиз дунёнинг фонийлигини ва бизларнинг ҳам ўладиган инсонлар эканимизни...
Балки, бу куннинг ишини эртага қўйишимизнинг сабаби эртага яшашимизнинг кафолати бор деб ўйлашимиздандир.

Келинг бугун биз учун бир бошланғич бўлсин ва бу ҳолатни энг озга туширишга ҳаракат қилайлик.
Кечиктириб, кейин бошлайман деган хайрли ишларимизни бугундан бошлайлик. Сиз ҳам биз билан бирга бошлашга бормисиз?

Uhre Istanbul