Get Mystery Box with random crypto!

Совуқ ҳавода организмга энергия берувчи маҳсулотлар ҳақида бил | foydali_tibbiyot_uz

Совуқ ҳавода организмга энергия берувчи маҳсулотлар ҳақида биласизми?

Қаҳва. Қаҳва организмни тетиклаштириши ва уйқуни очишини ҳаммамиз биламиз. Агар сизга тезда тетиклашиш керак бўлса, кам миқдордаги кофеин сизга ёрдам беради. Ёғсиз сут билан тайёрланган қаҳва организмни кальций ва витамин D ҳамда энергия учун керакли бўладиган углевод билан таъминлайди.

Дон маҳсулотли озиқ-овқатлар. Дон маҳсулотлари қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса кун давомида организмга энергия ҳадя этади.

Ёнғоқ ва қуруқ мевалар. Ёнғоқ ва қуруқ мевалар инсон организми учун фойдали бўлган ёғ ва оқсилга бой маҳсулотлар ҳисобланади. Таркибидаги фойдали моддалар инсон организмига нафақат кун давомида тетиклик, балки жисмоний зўриқишда ҳам узоқ вақт фаоллик туҳфа қилади

@Foydali_tibbiyot_uz