Get Mystery Box with random crypto!

Пай чўзилганда нима қилиш керак? Пай чўзилиши шикастланишла | foydali_tibbiyot_uz

Пай чўзилганда нима қилиш керак?

Пай чўзилиши шикастланишларнинг кенг тарқалган тури бўлиб, одатда жисмоний зўриқишда ёки тўсатдан қилинган ҳаракатлар жараёнида содир бўлади.

Пай чўзилиши аниқланганда оғриқ ўтиб кетгунга қадар оёқни ҳаракатлантирмаслик лозим. Шишлар учун махсус яллиғланишга қарши крем ва суртмалар қўлланилади. Бундан ташқари спиртли ёки турли компресслар ҳам шикастланишларда яхши таъсир кўрсатади. Энг муҳими, шикастланган қисмни ҳаракатдан чеклаш, махсус боғламлар билан боғлаш ва юкламалар тушишини олдини олиш зарур.

Шикастланиш ҳолатларида травматолог шифокорга мурожаат қилиш ва жароҳат турини аниқлаш лозим. Ушбу жароҳат турига қараб шифокор томонидан керакли даво муолажалари ва тавсиялар берилади

@Foydali_tibbiyot_uz