Get Mystery Box with random crypto!

Тагликларнинг зарари ҳақида нималарни биласиз? Кўпчилик таг | Foydali com

Тагликларнинг зарари ҳақида нималарни биласиз?

Кўпчилик тагликларни "памперс" деб атайди. Аслида "Памперс" ҳам тагликлардан бири, машҳурроғи бўлган савдо маркасидир.

90 фоиз эмизикли гўдакларда тагликларга бўлган реакция ижобий, 10 фоизида кутилмаган тери реакциялари: дерматитлар, тошма, қичишиш, вужудга келади.

Агар хона иссиқ бўлса, боланинг думбачаси қизиб кетиб, тошмалар тошади.

Тагликлар болани тувакка ўтиришга одатлантириш муддатини чўзади. Тагликда гўдак пешоб чиқаришни назорат қила олмайди. Агар оналар 1.5 ёшгача ундан воз кечсалар, 7-8 ойликдан кейин болани доимий тувакка ўтказсалар, бу борада қийинчилик туғилмайди.

Йўғон таглик тақувчи болаларда юришдаги ўзгаришлар, чалкашиб йиқилишлар кузатилади. Улар юриб кетишда таглик тақмаган болалардан 1-2 ойга кечикадилар.

Агар тагликлардан тўғри фойдаланилса, фарзандингиз соғлом ривожланади.

@foydali_maslahatl_ar_1