Get Mystery Box with random crypto!

Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоқ-у, навбатдаги сер | Foydali com

Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоқ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз!

Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз!

Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади!

Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз!

Ажабо, одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғир-у, иғвою миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил!

Ажабо, бўлар-бўлмас миш-мишларга, чўпчакларга ишонамиз-у, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз!

Ажабо, севимли кўрсатув олдидан тайёрланиб, хар қанча кутамиз-у, намоз вақти деярли утиб кетса хам, унга ҳеч қанча тайёргарлик кўрмаймиз!

Ажабо, сериал каҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб-пишиб муҳокама қиламиз-у, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимаймиз!

Ажабо, хар ким жаннатга киришни хар қанча тамаъ қилади-ю, бунинг учун бир нима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини қанча ўйламайди!

Ажабо, узимизни тўғри йўлдамиз деб бонглар урамиз-у, аслида тўғри йўлдагиларга тош отамиз!

Ажабо, дин учун бирон нарса қилмадигу, лекин тинмайин динга хизмат қилаётганларга тош отамиз!

Ажабо, илмимиз ҳеч вале, Уламолар гўштини еймиз!

Ажабо, жаннатнинг калитини кўлга киритдик-ми, ё, энг тўғри йўлда эканимиз ҳақида васиқа олдикми, ва ёҳуд Аллоҳнинг раҳматини тақсимловчиларга айландикми-ки, одамларни "анави адашган, манави залолатда" дея синфларга ажратишга тушдик?!.. Ажабо, бунинг ўрнига ўз нафсимиз билан шуғуллансак бўлмасмиди?!..

Ажабо, салафларга эргашамиз дея оламни бузаётганимизда бешак тилларимиз ёлғон сўзлади. Салафлар биздан безорлар. Биз бу пок номга ҳали бери лойиқ эмасмиз... Чунки, биз улар билан фақатгина эшакнинг кучи ҳалол-у гўшти ҳаром қабилида муомала қилмоқдамиз холос..

@foydali_maslahatl_ar_1