Get Mystery Box with random crypto!

— Инсультдан кейинги тикланиш даври узоқ давом этади. Пиёз қип | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

— Инсультдан кейинги тикланиш даври узоқ давом этади. Пиёз қипиғи ва наъматакдан тайёрланган дори тузалишга ёрдам беради. Эрталаб наъматак меваси ва пиёз қипиғидан бир ҳовучдан олиб, устидан

1 литр қайноқ сув қуйинг. Паст оловда 5-10 дақиқа қайнатгач, сузиб оласиз. Кун давомида оз-оздан ичилади. Озгина лимон шарбати қўшиб ичилса, янада яхши. Лимон шарбатини қайнатманинг устига қуйиб юбормасдан, ҳар сафар ичмоқчи бўлган миқдорга қўшган маъқул.

— Инсультдан кейин беморнинг аҳволи сезилари даражада яхшилангач, кунора ванна қабул қилган яхши. Бунинг учун 200 грамм наъматак мевасига 1 литр қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Бир соат дам егач, сузиб олинади. Қайнатмани ярмигача сувга тўлдирилган ваннага қуйинг. Сув ҳарорати 38 даража, муолажа давомийлиги 10-20 дақиқа бўлсин. Курс 20-30 ваннадан иборат.

— Миокард инфарктини бошидан ўтказган беморга янги чиқарилган пиёз суви ва асални тенг миқдорда аралаштириб, кунига 2-3 маҳал 1 ош қошиқдан бериб туринг. Шунингдек, бундай беморлар ҳар куни баргак еб турганлари яхши.

— Олма организмни шлаклардан тозалашга ва қон томирлар деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

— Ҳар куни 3 маҳал 1 ош қошиқдан асал еб турган ҳам яхши. Уни 1 стакан илиқ сувга аралаштириш мумкин. Асал юрак мушагига фойдали бўлиб, унинг томирларини кенгайтиради, қон айланишини яхшилайди.