Get Mystery Box with random crypto!

Лаб ёки бурун атрофида учуқ (герпес) тошиши соғлиққа қандай та | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Лаб ёки бурун атрофида учуқ (герпес) тошиши соғлиққа қандай таъсири бор?

Тиббиёт фанлари доктори Аллаберган Байжонов:

Эрталаб туриб, ойнага қараганимизда лабимиз ёки бурнимиз атрофида учуқ тошганига кўзимиз тушади. Бу фан тилида герпес дейилади. Герпес — бу вирусли инфекция бўлиб, қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир.

Герпетик тошмалар тананинг ҳамма жойида пайдо бўлиши мумкин. Бироқ кўп ҳолларда у оғиз, бурун атрофида кузатилади. Одатда инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади, вирус касал оила аъзосидан ёки қариндошлардан турли ҳолатларда юқиши мумкин.

Лабнинг енгил ачишиши, қичишиши ва шишиб қолгандай туюлиши учуқ дарагидир. Одатда бундай белгилар бир неча соатдан бир суткагача давом этиши мумкин.

Учуқ туфайли тери, шунингдек, асаб тизими ҳам зарарланади. Бунда, асосан, бош оғриғи ҳамда оғриқнинг асаб йўллари бўйлаб тарқалиши кузатилиб, кейинчалик асабнинг зарарланган қисмидаги терига майда пуфакчалар тошади.