2022-08-09 01:57:49
Савол: Нонни ҳурматлаб ўпса бўладими?
Жавоб: Бунинг зарари йўқ.
Савол: Ҳожатхонада гаплашиш мумкинми?
Жавоб: Ҳожатхонада гаплашиш макруҳ.
Савол: Дуо қилишда кафтларини очадими ёки бирлаштирадими?
Жавоб: Кафтларини ёйиб, орасини очгани афзал. Шамсул аимма Ҳилвоний шундай деганлар.
Савол: Дуодан кейин қўлни юзга суртиш борми?
Жавоб: Ҳа, бор. Аксар машойих бунга эътибор қилишган. Саҳиҳ қавл шу ва бунга хабар ворид бўлган.
Имом Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас соил" китобларидан
14 views22:57