Get Mystery Box with random crypto!

Нафис Яқуб исмли таиландлик бу йигит иш излаб Малайзияга ноқон | Фотоплёнка||UYDA QOLING🏠🏡

Нафис Яқуб исмли таиландлик бу йигит иш излаб Малайзияга ноқонуний тарзда киради. Тунда полиция ходими уни қўлга олиб, ундан ҳужжатларини сўрайди. Ҳужжати йўқлиги маълум бўлгач, уни бўлинмага олиб кетишади.
Уни ўз юртига депорт қилингунича камерага қамаб қўйишади.

Иссиқ ҳароратда оч-наҳор қолган йигит ўзини чалғитиш учун Қуръон тиловат қилиб ўтиради. Қироатининг гўзаллигидан полиция ходими таъсирланиб, уни видеотасвирга олади ва ижтимоий тармоққа юклайди.

Видео дарров жуда машҳур бўлади. Малайзия ҳукумати уни қамоқдан озод қилиб, масжидларнинг бирига имом қилиб сайлайди. Унга фуқаролик ҳам берилади.
Малайзия фуқаролари турли фондлар ташкил қилиб, унга минглаб долларлар ҳадя қиладилар.

Ҳозирда бу йигит Малайзиянинг энг машҳур имомларидан!

Субҳаналлоҳ! Аллоҳга таваккал қилган бандаларни Аллоҳ ғойибидан неъматлантиради. Асосийси, Унинг Қудратидан шак-шубҳа қилмасликда!

P/S: Ушбу видеода унинг қамоқдаги қироати.