Get Mystery Box with random crypto!

'Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!' Ғийбатни тарк этиш томон | 𝙵𝚘𝚝𝚒𝚖𝚊𝚖

"Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!"

Ғийбатни тарк этиш томон 6 қадам...

1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:

“Аллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн«
Маъноси: Аллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин».

2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.

3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: «Ей Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин». (Ҳашр, 10).

4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Ким биродарини обрўсини сақласа, Аллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди», деганлар.

5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.

6. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: «Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни ешитмаслар». (Воқеа, 25).