Get Mystery Box with random crypto!

КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ? #қисқа_савол_ | Fotiha.Uz

КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда кўп эснайман, ҳар эснаганимда қўлим билан тўсаман. 2 ёки 4 ракатли намозда 3 мартадан кўп эснайман. Намозда 3 мартадан кўп ҳаракат қилишлик намозни бузади, дейилган. Намозим бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Эснаш шайтондандир, ким эснаса, оғзини ёпсин", деган мазмунда ҳадис келган.

Намозда эснаш масаласида эснов келганда аввал иложи борича оғизни очмай, эснашни қайтаради, ҳеч иложи бўлмаса, тик турганда ўнг қўлнинг ичи билан, ўтирганда чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитилади. Оғизни беркитгани учун намоз бузилмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @FotihaUz