Get Mystery Box with random crypto!

#КУН_ТАВСИЯСИ Қадимда ўтган уламолардан бири айтади: ' Қ | Fotiha.Uz

#КУН_ТАВСИЯСИ

Қадимда ўтган уламолардан бири айтади:

"
Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди."

Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди:

"
Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан. "

Зиё ал-Мақдисий айтади:
"
Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар қуръон ўқимасам ҳеч нарса қилолмас эдим."

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@FotihaUz