Get Mystery Box with random crypto!

Зоҳир ботиннинг ойнаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам | Fotiha.Uz

Зоҳир ботиннинг ойнаси!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватни бутларни синдиришдан бошламаганлар. Балки аввало қалблардан бутларнинг ўрнини чиқариб ташлаганлар. Натижада авваллари буту санамлар учун борини беришга тайёр бўлганлар, ўз қўллари билан ана шу бутларни яксон қилганлар.

Сийратдан олинган ушбу қисқагина иқтибосда бутун ҳаёт йўлимиз, инсонлар билан муомаламиз, ислоҳу тарбия ва даъват ишларимизнинг режаси чизиб қўйилган. Зоҳирий асоратлар билан курашишдан аввал, уларнинг асл сабаби бўлган ботиний омилларни муолажа қилмоқ даркор. Шунда зоҳир ҳам ўз-ўзидан ислоҳ топади.

@FotihaUz