Get Mystery Box with random crypto!

ФОРИШ ТУМАНИДА УЗОҚ ҲУДУДЛАР АҲОЛИСИ ҲАМ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БИЛА | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

ФОРИШ ТУМАНИДА УЗОҚ ҲУДУДЛАР АҲОЛИСИ ҲАМ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Аҳолининг оғирини енгил қилиш, табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш “Фориштумангаз” филиали ходимлари олдида турган энг муҳим вазифалардан бири. Шу боис ҳам бу борада аҳоли ўртасида муаммо юзага келмаслиги учун улар ўз зиммаларидаги вазифаларни доим масъулият билан адо этиб келишяпти.
“Фориштумангаз” филиали жамоаси мунтазам равишда табиий газ билан таъминланмаган узоқ маҳаллалар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаб келяпти. Бунинг учун етарли техника воситалари ва ишчи кучи ажратилган бўлиб, белгиланган муддатларда суюлтирилган газ баллонлари аҳоли хонадонига етказиб берилмоқда. Маҳаллалар аҳолиси “Фориштумангаз” газ филиали жамоаси хизматидан мамнун.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Форишликлар
каналига обуна бўлинг
@forish
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy