Get Mystery Box with random crypto!

ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИ КАЙФИЯТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР ЭТУВЧИ ҲОЛАТЛАР | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

ФОРИШ ТУМАНИДА АҲОЛИ КАЙФИЯТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР ЭТУВЧИ ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Фориш туман ҳокимлиги ташаббуси билан туманда аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи ҳолатларни бартараф этиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар кенг кўламда давом эттирилмоқда.
Жумладан, туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида сув иншооти бунёд этилиб, 21 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, айни кунда маҳалланинг Кўҳнабозор қишлоғи аҳолиси тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлмоқда.
Айни кунда маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш, маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига олиб борувчи йўлларга бетондан йўл бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар маҳалланинг Пасткўча қишлоғида жойлашган 55-умумтаълим мактабига ва Кўҳнабозор қишлоғида жойлашган 4-сон “Гулдаста” давлат мактабгача таълим ташкилотига олиб борувчи ички йўлларга бетондан йўллар бунёд этилди.
Айни кунда Кўҳнабозор қишлоғидаги 5-умумтаълим мактабига олиб борувчи ички йўлга ҳам бетон йўл бунёд этилмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Форишликлар
каналига обуна бўлинг
@forish
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy