Get Mystery Box with random crypto!

Тескари ҳақиқатлар: 1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат пасайг | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

Тескари ҳақиқатлар:

1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат пасайгани сари — пул сенга кўпроқ муҳаббат қўйишни бошлайди.

2. Қизлардан ўзингни олиб қочганинг сари — уларни сенга интилиши кучайиб боради.

3. Илминг ошгани сари — оғриғинг ҳам каттариб боради.

4. Шариат қонун-қоидаларини ўрганганинг сари — ҳаётинг оғирлашмайди, аксинча, енгиллашиб бораверади.

5. Ўзингни камтар тутганинг сари — ҳайбатинг ошиб бораверади.

6. Аллоҳдан қўрққанинг сари — унга яқинлашиб кетаверасан.

7. Эҳсон қилганинг сари — пулинг кўпайиб кетаверади.

8. Илмингни улашганинг сари — кўпайиб бораверади.

9. Ўз айбларингни тан олганинг сари — ўзингга бўлган ишонч ортиб бораверади.

Форишликлар
каналига обуна бўлинг
@forish
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy