Get Mystery Box with random crypto!

ФОРИШ ТУМАНИДАГИ “ҚИЗИЛҚИР” САЙЛГОҲИДА “ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛС | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

ФОРИШ ТУМАНИДАГИ “ҚИЗИЛҚИР” САЙЛГОҲИДА “ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ” ШИОРИ ОСТИДА НАВРЎЗ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Фориш туманидаги “Қизилқир” сайлгоҳида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида Наврўз байрам сайллари бўлиб ўтди.
Барчамизга маълумки, Наврўз – янги кун, янги фасл демакдир. Бугун она табиат бағрида янгиланиш ва яшариш фасли бошланмоқда. Ана шу бетакрор ва дилбар фаслда барчамиз ўзимизни яшариб кетгандек, вужудимизга янги куч-ғайрат, азму шижоат киргандек ҳис этамиз.
Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаб, дуосини олиш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар холидан хабар олиш, ҳашарлар уюштириш, юртимизни янада обод қилиш каби саховатли ишларимиз Наврўзнинг файзига файз қўшмоқда.
“Қизилқир” сайлгоҳи Наврўзга мос равишда байрамона безатилган. Барчанинг юзида кулги, қалбида шукроналик ҳисси. Сўз туман ҳокими Икром Матиевга берилди. Туман ҳокими барчани Наврўзи олам билан қутлади.
Шундан сўнг туман маданият маркази санъаткорлари томонидан “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.
Томоша дастурида баҳор фаслининг келганини акс эттирувчи “Наврўз уйғониш фасли”, "Ватанимнинг дилбандиман”, “Тилда достон Наврўзим”, “Ҳуш келибсан Наврўзи олам” номли бадиий дастурларида маданият марказларида ташкил этилган бадиий хаваскорлик тўгараклар иштирокчилари, “Тоғ шалоласи” ва “Парвоз” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Боғдон” фолклор этнографик халқ ансамбли, “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театри, туман бадиий ҳаваскорлари ижросида куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда пойтахт Тошкентдан ташриф буюрган сўз устаси Ортиқ Султонов, эстрада хонандалари Маҳлиё Омон, Баҳриддин Зуҳриддиновларнинг чиқишларини байрам тадбири иштирокчилари олқишлар билан қарши олишди. Сайл давомида турли спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.
Фориш туманининг барча маҳалла ва қишлоқларида Наврўз халқ сайллари давом этмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Форишликлар
каналига обуна бўлинг
@forish
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy
https://t.me/+swdHiHEUSYRiMDcy