Get Mystery Box with random crypto!

ФОРИШ ТУМАНИДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛА | FORISHLIKLAR 🇺🇿 | Расмий канал

ФОРИШ ТУМАНИДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2022 йил 16 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди. Унда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2022 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланган. Айни кунда Фориш туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтмоқда.
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Улар 858 та оилага жипслашган. Маҳалла ҳудуди Пасткўча, Кўҳнабозор, Ётоқ, Оқбулоқ, Чарчанг қишлоқларидан иборат.
Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғини раислигига икки нафар номзод қўйилган эди. Номзодлар сайловчилар вакиллари олидида ўз сайлов олди дастурларини эълон қилишди.
Шундан сўнг сайлов бюллетенлари тарқатилди. Бюллетенлар яширин овоз бериш кабинасида тўлдирилиб, сайлов қутисига ташланди.
Овоз бериш тугагач, саноқ комиссияси раиси яширин овоз бериш натижасини эълон қилди. Сайловда вакилларнинг энг кўп овозини олган Зулфия Ниятова Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

@FORISHLIKLAR