Get Mystery Box with random crypto!

Путин Қирғизистонни ҳаво ҳужумига қарши ягона тизимга (ПВО) қў | FOREXSCHOOLUZ🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Путин Қирғизистонни ҳаво ҳужумига қарши ягона тизимга (ПВО) қўшмоқчи

Путин фармойишига кўра Россия Федерацияси ва Қирғизистон ўртасида ҳаво ҳужумига қарши бирлашган минтақавий тизим яратилади.

Бу бўйича Қирғизистон томони розими ва рози бўлса, қандай шартларда рози, маълумот мавжуд эмас. Биринчи абзацдан англашиладики, гўёки бу ҳал қилинган масаладек.

Путин фармойишининг кейинги абзацида формаллик учун Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига қирғиз томони билан музокаралар ўтказиш ва келишувга эришилган тақдирда битим имзолаш вазифасини топширган.

Одатда суверен мамлакатнинг осмонини бошқасига бериб қўйиш, хусусан ягона ПВО тизими яратиш бир тарафнинг хоҳиши билан, айниқса фармойиш билан амалга ошмайди, Масалан, Россия ҳатто сателлит Беларусь билан ягона ПВО тизимини яратиш учун 10 йилдан ортиқ вақт сарфлаган. Фақат узоқ ва оғир келишувлар, компромисслар орқалигина бунга эришилади.

Россия ва Беларуснинг умумий осмони Украинага ҳужум вақтида алоҳида ўринга эга бўлди ва ҳозир ҳам бўлмоқда. Айнан Беларусь осмонидан фойдаланиш ҳисобига урушнинг дастлабки ойларида Россия ҳарбий ҳаво кучлари пойтахт Киев, Чернигов, Сума ва унинг атроф ҳудудларини бомбардимон қилишга муваффақ бўлган эди.

Qotogdi kottasini pishirib qoygan putinga.