Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичла | LPA l Fergana Region

#Биласизми

Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади

Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot