Get Mystery Box with random crypto!

Пиёда юришнинг фойдаси Лондон унверситетининг икки олими пиё | Doctor me.🧠

Пиёда юришнинг фойдаси

Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500,000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди:

1. Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайраларини кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30% га, Альцгеймер касаллигини 40% га камайтиради.
2. Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади.
3. Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Бўғимлардаги оғриқни камайтиради, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради.

@janobdoktor_uz