Get Mystery Box with random crypto!

📈 Фондовый словарь 📖

Telegram kanalining logotibi fondbozoruz — 📈 Фондовый словарь 📖 Ф
Telegram kanalining logotibi fondbozoruz — 📈 Фондовый словарь 📖
Kanal manzili: @fondbozoruz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 56
Kanalning ta’rifi

@@

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-11-27 18:42:03 ​​"Узметкомбинат" АЖнинг йил якуни бўйича молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари маълум қилинди

Жами активлар - 3 832 943 155 000, сўм
Жами мажбуриятлар - 2 152 917 602 000,0 сўм
Устав фонди - 221 144 065 000,0 сўм
Тақсимланмаган фойда - 958 579 434 000,0 сўм
Соф тушум - 5 260 718 862 000,0 сўм
Соф фойда - 352 569 481 000,0 сўм

Манбаа: #
316 views15:42
Ochish/sharhlash
2020-11-27 11:03:49 ​​​​"Асака ёғ" АЖда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Корпоратив порталга кўра, "Асака ёғ" АЖда 27.10.2020 йилда акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамият айланма маблағларни тўлдириш учун хом-ашё (техник чигит, соя) сотиб олиш, шунингдек коммунал ва транспорт хизматлари учун тўловларни хамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни амалга ошириш учун ХАБ “Трастбанк”Андижон филиалидан 18 ой муддатга, йиллик 20% устама тўлаш шарти билан 25 000 000 000 (йигирма беш миллиард) сўм миқдорида кредит олиш масаласи бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, олинаётган кредитга гаров таъминоти сифатида “Асака ёғ” АЖга тегишли бўлган Андижон вилояти Асака шахри Карвонсарой кўча 5-уйда жойлашган “Завод бино иншоотлари” шаклидаги кўчмас мулк, ишлаб чиқариш ускуналари билан биргаликда мажмуа сифатида навбатдаги гаровга қўйишга рухсат берилди.

Жамият томонидан эълон қилиган чораклик ҳисоботга кўра, 01.10.2020 йил холатига жамият соф активларининг умумий қиймати 9 888 209 000,0 (тўққиз миллиард саккиз юз саксон саккиз миллион икки юз тўққиз минг) сўмни ташкил этмоқда.

Амалдига қонунчиликка мувофиқ, жамият соф активларининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи битимлар йирик битимлар деб баҳоланиши ва бундай битимларни тузишда мазкур битимни тузилишига қарши бўлган ёки бундай битим тузилган йиғилишда иштирок этмаган акциядорлардан уларга тегишли бўлган акцияларни бозор баҳосида сотиб олиниши белгиланган.

Бироқ, жамият томонидан жойлаштирилган эълонларда акцияларни сотиб олиниши билан боғлиқ хабарлар маълум қилинмаган. Кутайликчи, балким биз билмаган бирор маълумот бордир, ёки ҳисоб-китобда адашгандурмиз ...
213 views08:03
Ochish/sharhlash
2020-11-25 19:08:31 ​​"Ўзбекгеофизика" АЖда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Корпоратив
порталга жойлаштирилган маълумотларга кўра, йиғилишда 3 та масала кўриб чиқилган. Йиғилишнинг эътиборга молик тарафларидан бири, унда жамият устав фондини ошириш ва жамият томонидан эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Қабул қилинган қарорга кўра, "Ўзбекгеофизика" АЖ ижроия органига жамият устав фондини ошириш бўйича тегишли маълумотларни кўриб чиқиш учун жамиятнинг ягона акциядорига киритиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, жамият 3 500 000 000 дона оддий ва 600 000 000 дона имтиёзли акцияларни жойлаштириш хуқуқига эга бўлди.

Тез орада янги хушхабарларни кутиб қоламиз

Манбаа: openinfo.uz/ru/facts/41093/
529 views16:08
Ochish/sharhlash
2020-11-25 18:44:53 ​​"Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖдан навбатдаги дивидендлар ...

Кузатув кенгашнинг 16.11.2020 йилдаги қарори билан жамиятнинг:
- ҳар бир оддий акциясига 8 524,27 сўмдан (ҳар бир акция номинал қийматига нисбатан 217,80 фоиз)
- ҳар бир имтиёзли акциясига 489,25 сўмдан (ҳар бир акция номинал қийматига нисбатан 12,5 фоиз) дивиденд тўлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Жамият уставига мувофиқ, имтиёзли акцияларга акция номинал қийматига нисбатан 25 фоиз миқдорда дивиденд тўланади. Қарордан кўриш мумкинки (имтиёзли акцияларга 12,5 фоиз тўланганлиги назарда тутилмоқда), жамият Кузатув кенгаши 2020 йилнинг ярим йиллик якунлари бўйича дивидендларни тўлаш бўйича қарор қабул қилган.

Маълумот учун, "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖ оралиқ дивиденд берувчи кам сонли жамиятлардан ҳисобланади.

Манбаа: openinfo.uz/ru/facts/41094/
379 views15:44
Ochish/sharhlash
2020-11-24 12:15:33 ЭЪЛОН

15.12.2020 йилда "Ўзбеккўмир" АЖ акциядорларининг 2019 йил якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Умумий йиғилиш кун тартибига жами 10 та масала киритилган бўлиб, кун тартибида 2019 йил якуни бўйича жамият имтиёзли акцияларига дивиденд тўлаш масаласи ҳам бор.

Маълумот учун, корпоратив порталга жойлаштирилган йиллик ҳисоботга кўра, жамият 2019 йилни 5 434 188 000 сўм соф фойда билан якунлаган.

Жамиятнинг уставига мувофиқ, имтиёзли акцияларга акция номинал қийматининг 25 фоизи миқдорида дивиденд тўланади. Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1000 сўмни ташкил этади. Демак, йиғилишдан сўнг жамиятнинг акциядорлари ҳар бир имтиёзли акциясига 250 сўмдан (солиқларни ҳисобга олган холда) дивиденд олишлари мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйҳати 2020 йилнинг 9 декабр ҳолатига тузилади.

Маълумот учун, 24.11.2020 йил холатига жамият имтиёзли акцияларининг котировка нархи 2600 сўмни ташкил этмоқда.
161 views09:15
Ochish/sharhlash
2020-11-23 19:35:25
163 views16:35
Ochish/sharhlash
2020-11-23 19:35:22
166 views16:35
Ochish/sharhlash
2020-11-23 19:35:18
163 views16:35
Ochish/sharhlash
2020-11-23 19:35:14
164 views16:35
Ochish/sharhlash
2020-11-23 14:44:40
"КВАРЦ" АЖ да "ЙИРИК БИТИМ" амалга оширилди ...

Бу хақда жамият томонидан 23.11.2020 йилда корпоратив порталда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 7 000 000 АҚШ долларига суткасига 400 тонна янги силлиқланган ойна ишлаб чиқариш линияси сотиб олиш бўйича қарор қабул қилинган.

Қарор жамият кузатув кенгаши томонидан 13.11.2020 йилда қабул қилингин.

Мазкур битим суммаси жамият соф активлари қийматининг 20,05 фоизини ташкил этади. Маълумот учун, мазкур битимни қабул қилиш даврига жамият соф активларининг умумий қиймати 349 113 985 000 сўмни ташкил этган.
208 views11:44
Ochish/sharhlash