Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекгеофизика' АЖ қўшимча акциялар чиқарди Жорий йилнинг 11 | 📈 Фондовый словарь 📖

Ўзбекгеофизика" АЖ қўшимча акциялар чиқарди

Жорий йилнинг 11 декабр куни "Ўзбекгеофизика" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамият томонидан қўшимча акциялар чиқариш масаласи кўриб чиқилди.

Корпоратив порталга жойлаштирилган маълумотларга кўра, йиғилишда жами 555 815 407 дона, номинал қиймати 286 сўмдан бўлган 158 963 206 402 сўмлик оддий акциялар чиқариш тўгрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур чиқарилган акцияларнинг барчасини ёпиқ обуна булиш орқали Давлат активларини бошқариш Агентлиги номига жойлаштирилиши белгиланган.