Get Mystery Box with random crypto!

'FOYKON' АЖдан навбатдаги дивидендлар 'FOYKON' АЖ 2020 йилда | 📈 Фондовый словарь 📖

"FOYKON" АЖдан навбатдаги дивидендлар

"FOYKON" АЖ 2020 йилда ўз акциядорларини кутилмаган қарорлар билан хурсанд этмоқда


01.12.2020 йилда корпоратив порталга жойлаштирилган маълумотларга кўра, жамият акциядорларининг 28.11.2020 йилда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида аввалги йиллар фойдаланилмаган маблағлари ҳисобидан ҳар бир акцияга 150 сўмдан (номинал нархга нисбатан 60 фоиз) дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган

Мазкур дивиденд тўлови 2020 йилдаги учинчи тўлов бўлиб, бундан аввал, яъни 08.08.2020 йилдаги акциядорлар умумий йиғилишида ҳар бир акцияга акция номинал нархига нисбатан 140 фоиз, 16.05.2020 йилдаги акциядорлар умумий йиғилишида эса ҳар бир акцияга акция номинал нархига нисбатан 80 фоиз дивидент тўлаш бўйича қарорлар қабул қилинган

Маълумот учун, жамият ҳар бир акциясининг номинал қиймати 250 сўм бўлиб, 2020 йилда жамият акциядорлари умумий ҳисобда ҳар бир акциясига 665 сўмдан (номинал нархга нисбатан 266 фоиз) даромад кўришган

Тўлиқ маълумот: муҳим фактлар