Get Mystery Box with random crypto!

'КВАРЦ' АЖ да 'ЙИРИК БИТИМ' амалга оширилди ... Бу хақда жами | 📈 Фондовый словарь 📖

"КВАРЦ" АЖ да "ЙИРИК БИТИМ" амалга оширилди ...

Бу хақда жамият томонидан 23.11.2020 йилда корпоратив порталда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 7 000 000 АҚШ долларига суткасига 400 тонна янги силлиқланган ойна ишлаб чиқариш линияси сотиб олиш бўйича қарор қабул қилинган.

Қарор жамият кузатув кенгаши томонидан 13.11.2020 йилда қабул қилингин.

Мазкур битим суммаси жамият соф активлари қийматининг 20,05 фоизини ташкил этади. Маълумот учун, мазкур битимни қабул қилиш даврига жамият соф активларининг умумий қиймати 349 113 985 000 сўмни ташкил этган.