Get Mystery Box with random crypto!

​Бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида тиббиёт ходимлари ҳам Мустақ | Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида тиббиёт ходимлари ҳам Мустақиллик байрами арафасида мукофотланди

Президент Фармонига кўра, Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимизнинг айримлари соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бормоқда.

Улар қуйидагилар:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан:

Арипова Тамарахон Ўктамовна
— Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти директори;

Зуфаров Миржамол Мирумарович — Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг юқори технологиялар бўйича ўринбосари.


«Дўстлик» ордени билан:

Нуратдинова Замира Калбаевна
— Қорақалпоғистон Республикаси лепрозорийси бош шифокори.


II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Сохибова Махсуда
Мамадиёровна — Самарқанд вилояти Болалар уйи бош шифокори.


II даражали «Саломатлик» ордени билан:

Юсупалиев Баходир Кахраманович
— Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи;

Нариев Эдуард Устемирович — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали бош шифокори;

Нурова Зоя Рамазановна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг тез тиббий ёрдам бўлими мудири;

Стригина Зарема Суббиевна — Тошкент вилоятидаги «Металлург» шифохонаси бош шифокори;

Суярова Нурия Эгамбердиевна — Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими мудири, Қашқадарё вилояти.


«Соғлом турмуш» медали билан:

Артукбаева Нигора Наркўзиевна
— Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 3-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти;

Рахмонова Гавхар Абдулазизовна — Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг 12-оилавий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси, Наманган вилояти.


«Шуҳрат» медали билан:

Исламов Наримон Кабулжанович
— Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт марказининг 2-кардиохирургия бўлинмаси мудири;

Яқубов Икрамбай Ўринович — Хонқа тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими мудири, Хоразм вилояти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram