Get Mystery Box with random crypto!

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга, Келсун, агар юзумни эвур | Феруза Мадрахимова

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун, агар юзумни эвурсам, бало манга.

Неткаймен, ул рафиқ билаким, қилур басе
Меҳру вафо рақибға жавру жафо манга.

Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,
Чун бўлди ул парий сифатим ошно манга.

Бобур бўлубтурур ики кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манга-манга.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур