Get Mystery Box with random crypto!

куз-қиш 2022 йилда Фарғона вилоятида 258 та кўп квартирали у | FARG'ONA | QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL

куз-қиш
2022 йилда Фарғона вилоятида 258 та кўп квартирали уйлар таъмирланди.

Вилоят аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш мақсадида, молиявий ночор 177 та ширкатлар тугатилиб, 51 та бошқарув компанияларга бириктирилди. Ширкатларнинг 34,9 млрд.сўм муаммоли кредит қарздорликлари бошқарув компанияларга ўтказилиб, қарздорлиги (пролонгация) музлатилди.

Кўп квартирали уй-жойларни 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, бошқарув компаниялари ҳисобидан, 258 та уйлар мукаммал ва жорий таъмирланди.

Ҳусусан, 1,6 минг.кв/м уйларнинг том қисмлари, 48 та кириш йўлаклари, 91 та электр тақсимловчи шитлар таъмирланиб, 85 та темир эшик ва кодли қулфлар ўрнатилди. 114 та уйларнинг ертўла қисмидаги коммуникацияларни алмаштирилиб, 43 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, 394 та ташқи ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишларини амалга оширилди.

Ахборот хизмати